Мурожаатлар назоратга олинди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Урол Ўразбоев Шароф Рашидов туманида аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувда сайловчилар томонидан билдирилган таклиф, муаммоларни жойида ҳал этишга эътибор қаратди.

Учрашув давомида “Сарайлик”, “Яхтанлик”, “Эски тошкентлик”, “Тараққиёт”, “Зиёкор”, “Совунгарлик”, “Жиззахлик” ва “Хавастлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ушбу йўналишдаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мазкур маҳаллалар ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди.

Мулоқотда 135 нафар фуқаро билан суҳбат ўтқазилиб, 85 та турли мазмундаги мурожаат қабул қилинди, шундан 5 та республика, 10 та вилоят ҳамда 15 та туман миқёсида ҳал этиладиган масалаларга ажратиб олинди. Бундан ташқари, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг соғлигини тиклаш, даволанишида ёрдам бериш, уй-жой кадастри, аукцион орқали олган ерларни ажратиб бериш каби 55 та масала кўтарилиб, уларга туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари томонидан муносабат билдирилди.

Парламент қуйи палатаси депутати томонидан ҳудуддаги мактаблар фаолияти ўрганилганда, 6-сонли умумтаълим мактаби биноси деворларида жуда катта ёриқлар пайдо бўлгани, мукаммал таъмирга муҳтож экани, 28-сонли умумтаълим мактаби эса 552 ўринга мўлжалланагни ҳолда, бугунги кунда 1036 нафар ўқувчи тахсил олаётгани, қўшимча 240 ўринли бино қурилишига зарурат борлиги маълум бўлди. 49-умумтаълим мактабида спорт зал, спорт майдонлари мавжуд эмас. 11-умумтаълим мактабда қўшимча ўқув бинолари қуришга эҳтиёж сезилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 23-сонли Ибн Сино ОП биноси 1997 йилдан бери мослаштирилган бинода жами 20 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Поликлиника биноси тиббий санитария қоида меъёрларига жавоб бермайди. Ичимлик суви билан таъминланмаган, жиҳозлари эски, фойдаланишга яроқсиз ахволда, керакли дори-дармонлар билан таъминланмаган, янги бино қуриш зарурати мавжуд.

Депутат У.Ўразбоев томонидан ўрганишда аниқланган муаммолар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш