Депутат сайёр қабулда иштирок этди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов Шофиркон тумани ҳокими Жамшид Шароповнинг сайёр қабулида иштирок этди.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари, туман халқ қабулхонаси раҳбари, 4 та секторнинг масъул ходимлари ҳамда ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан соғликни тиклаш ва уйни таъмирлашда моддий ёрдам, пенсия таъминотини қайта кўриб чиқиш, бандликни таъминлаш йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаштириш ҳамда бошқа турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар тушди.

Депутат Шерзод Раҳмонов томонидан фуқароларнинг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Муддат талаб этиладиган мурожаатлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш