“Аёллар дафтари” – муаммолар ечими

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари” орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, партия Қўшкўпир туман кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 25-сон умумтаълим ўрта мактабида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида бандликка кўмаклашиш маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, банк ходимлари билан бирга “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада туман бандликка кўмаклашиш маркази 20 та бўш иш ўрни билан иштирок этиб 6 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди, 3 нафар хотин-қизга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун амалий кўмак берилди ва 12 нафар хотин-қиз касбга ўқитилиб, уларга “Микрокредитбанк” АТБнинг сертификати бериладиган бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш