Сиз эътибор ва эъзоздасиз!

 

Юртимизда ўтганлар хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан республиканинг барча ҳудудларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Сиз эътибор ва эъзоздасиз” шиори остида бир қатор байрам тадбирлар ўтказилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда.

Хусусан, партиянинг Миробод туман кенгаши вакиллари ва депутатлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси — 99 ёшли Вера Павловна Черванова хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олди. Партия вакиллари ва депутатларнинг байрам совғалари топширилди.

“Халқимизнинг бугунги тинч-хотиржам, осойишта ҳаёти учун курашган инсонларни доимо хотирлашимиз, уларнинг қадрига етишимиз лозим, – дейди, Ўзбекистон ХДП Миробод туман кенгаши раиси И.Нурмуҳаммедов. – Вақт ўтаверади. Лекин, одамлар тинчлиги учун чин юракдан қилинган эзгу амаллар авлоддан-авлодга ўтиб, қалбларда умрбод сақланиб қолади.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш