“Хотира – азиз, қадр – муқаддас”
9 май мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан “Хотира – азиз, қадр – муқаддас” шиори остида ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши йўлида фидокорона меҳнат қилган инсонлар – Телмонжон Холиқов ва Сулаймон Казаковнинг хотираси ёдга олинди.
Шунингдек, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Толибжон Маьруфжонов, Камолдин Абдумаматов ҳамда Барокатхон ҳожи она Тожибоеванинг ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.