Тадбиркорлар фаолияти депутат эътиборида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов айни дамда Шофиркон туманида бўлиб аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқот олиб бормоқда.

Депутат туман ҳокими Жамшид Шаропов билан биргаликда “Хоркаш” МФЙдаги “Нуроний” кўчасидаги хонадонларга ташриф буюрди.

Хонадон эгаси Ориф Эгамов 8 сотихлик томорқасининг 4 сотихида узумзор, қолган қисмига мевазор ташкил этганлигини, 4 йил илгари Олтиариқ туманидан ҳусайни, қизил тойфи, келин бармоқ узум навларини келтириб томорқасига ўтқазганлигини, ўтган йили барча амалий ишлар самараси натижасида 60-70 миллион сўмга яқин даромад олганлигини мамнуният билан туман ҳокимига эътироф этди.

“Хоркаш” маҳалла фуқаролар йиғинида фаоллар билан бўлиб ўтган учрашув давомида “Усмон Қўчқоров” кўчасида яшовчи фуқаро Ахтам Норов томонидан кўчага ўрнатилган трансформаторнинг кучланиши пастлиги юзасидан қилинган мурожаати жойига бориб ўрганилди.

Маҳалла ҳудудидаги аҳоли хонадонларида ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятларида, томорқадан мақсадли фойдаланиш орқали оилалардаги даромад манбааининг ортишида хонадон эгаларининг ўрни, ташаббускорлиги юқори бўлса, бу ишларга бош бўлиб юрган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчисининг ҳам ижобий ишларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бир сўз билан айтганда Хоркашда аҳоли ўртасида тадбиркорликка бўлган иштиёқ ошиб бормоқда.

Шерзод Рахмонов учрашув давомида “Новабоши” қишлоғидаги иссиқхонани кўздан кечирди.

“Новабоши” қишлоғида яшовчи Олим Қўзиев, 2016 йилда 40 сотихлик томорқасида мўъжазгина иссиқхона ташкил этган бўлиб, айни дамда саримсоқ пиёз етиштириб ҳосилни ердан кўтарди. Иссиқхонанинг 20 сотихига 3200 туп помидор кўчатларини ипга тортиш ишлари бошлаб юборилган.

Тумандаги аҳолининг ижтимоий аҳволини ўрганиш давомида Ш. Рахмонов туман ҳокими Ж. Шаропов билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритишда юаза келаётган муаммолар ва тадбиркорлар томонидан берилган таклифларни тинглади, шулар юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш