“Хотира – азиз, қадр – муқаддас”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира – азиз, қадр – муқаддас” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туман партия кенгашлари томонидан ташкил этилмоқда.
Ўктам Сулаймонов,
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши масъул ходими.