Фахрийларимиз эътибор ва эъзозда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Сиз эътибор ва эъзоздасиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда партияда узоқ йиллар фаолият кўрсатган фахрийлар, Марказий Кенгаш ва ҳудудий кенгашлар масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Фахрийлар кенгаши раиси Шарбат Абдуллаева олиб борди.

Партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Тўрахонов партия фахрийларини Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан табриклаб, ушбу сананинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, юртимизда фахрийлар ва нуронийларга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, фахрийларнинг партиядаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтиб, мустақил мамлакатимизда ташкил этилган илк сиёсий куч – Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг оёққа туриши ва юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссасида уларнинг муносиб меҳнатлари борлигини таъкидлади.

Давра суҳбатида партия фахрийларидан Бўритош Шодиева, Носир Тоиров, Тўра Норбоев, Дилором Алиева ҳамда Ҳафиза Каримова сўзга чиқиб, инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда нуроний ва фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбир сўнгида партия фахрийларига Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш