“Уч авлод учрашуви”

 

Мамлакатимизда тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Балиқчи туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 50- ва 2-умумтаълим ўрта мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан уруш ва меҳнат фахрийлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши олиб борилган кураш, унда юртдошларимизнинг иштироки ҳам мустақиллик йилларида амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ибратли фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш