9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳокимият идоралари, корхона ва жамоат ташкилотлари вакиллари бугунги тинч ва осойишта кунларимиз учун курашган, фронт ортида мардоновор меҳнат қилиб нацизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олдилар.
Бундай тадбирларда тинчлик ва осойишта ҳаётни таъминлаш, унинг қадрига етиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунинг билан бирга, фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган қаҳрамонларимизнинг хотираси ёдга олинди.
Хусусан, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев, партия Чирчиқ шаҳар кенгаши мутасаддилари байрам муносабати билан Чирчиқ шаҳрида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Николай Кудиновни йўқлаб боришди. Самимий бўлиб ўтган суҳбатда юртимизда уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, тинч ва осуда кунларни қадрлаш ва ҳимоя қилиш ҳақида сўз юритилди.
Уруш ва меҳнат фахрийси Н.Кудиновга ЎзХДП вилоят ва шаҳар кенгашларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.