Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди

 

Эзгулик, саховат халқимизга хос эзгу анъанадир. Бу анъана бугунги кунда ҳам юртимизда кенг қулоч ёйган. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан уруш ва меҳнат фахрийларини шарафлашга бағишлаб ўтказилган тадбирларни фикримизга мисол сифатида келтириш мумкин.

Хусусан, «Фахрийларни ёд этиб» шиори остида бир гуруҳ нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, I-гуруҳ ногирони, уруш қатнашчилари А.Абдужабборов, Х.Шарипов ва Ш.Рашидов туманида яшовчи М.Содиқовнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаш

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш