Ҳоким ёрдамчисининг ибратли фаолияти

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева сайловчилар билан учрашуви доирасида Зарбдор туманидаги “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Илҳом Эркабоев томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Бу борада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси фаолияти ижобий баҳоланди. Хусусан, тупроғи шўрланган ҳудудда банк кредити эвазига бандлиги таъминланмаган 30 нафар ёшга интенсив усулда балиқ етиштириш учун шароит яратиб берилган. Яқин орада яна 50 нафар тадбиркорни ушбу сердаромад фаолият турига жалб этиш режалаштирилган.

Ҳоким ёрдамчисининг бевосита ёрдами билан банкдан олинган имтиёзли кредит ҳисобига иссиқхона ташкил этиб, бодринг етиштириб, рўзғорига барака киритаётган Зулайҳо Бердиёровадан ўрнак олаётган қишлоқдошлари сони ортиб бораётган бўлса, тикувчилик, паррандачилик билан шуғулланиш истагидагиларга ҳам амалий кўмак берилмоқда.

Эътиборлиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан қисқа муддатда амалга оширилган юқоридаги каби ишлар камбағаллик ва ишсизликни қисқартиришга хизмат қилиши билан бирга, аҳолида тадбиркорликка бўлган иштиёқни оширяпти.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш