“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган саховат, хайрия тадбирлари ўзгача мазмун ва маъно касб этмоқда. Бу қадриятлар айниқса, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётгани эътиборга моликдир.
Юртимизда кўтаринки руҳда нишонланган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирлар Чортоқ туманида ҳам бўлиб ўтди. Туман ҳокими Анваржон Отахўжаев бошчилигидаги ташкилот ва корхоналар жамоаси вакиллари билан бирга халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган Ўзбекистон ХДП депутатлари, партия фаоллари Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт орти фахрийларининг ҳолидан хабар олдилар.
Ўтказилган тадбирлар давомида фахрийларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.