Билим даргоҳида байрам тадбири

 

Касби туманидаги 60-умумий ўрта таълим мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда уруш ва меҳнат фахрийлари, Ў‌збекистон ХДП аъзолари, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ў‌збекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, ўша суронли йилларда мардонавор меҳнати билан жангчиларимизга мадад бериб турган боболаримиз, момоларимизнинг фидойиликлари ҳақида ёшларга гапириб бердилар.

Мактаб ўқувчилар томонидан байрам муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақаси барчага кўтаринкилик бағишлади.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш