Инсон азиз, хотира муқаддас

 

Хотира ўзликни англашга, ўтмишни доимо ёдда тутишга даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир. Инсон ўзининг ким эканини хотира ва қадр туйғуси орқали чуқурроқ англайди. Муқаддас Ватанимизда аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш улуғ қадрият ҳисобланади. Хусусан, юртимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида катта тантана билан нишонланади.

Ушбу санада Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган мард ўғлонларимиз хотираси ёдга олинади, урушдан омон қайтиб, бугунги дориломон кунларда умргузаронлик қилаётган фахрийлар, фронт орти қаҳрамонларининг ҳолидан хабар олинади. Бундан ташқари, ҳашар ва турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Мангулик” қабристонини ободонлаштириш мақсадида ташкил этилди. Сафдошимиз, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Муҳтарам Ҳасанованинг ташаббуси билан ўтказилган мазур тадбирда партиянинг бир гуру ёш аъзолари ва кўнгиллилар уруш иштирокчилари ва устозлар қабрини зиёрат қилишди. Тадбир иштирокчилари томонидан маскан ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, турли гул ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш