Депутат МТМ фаолияти билан танишди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев “Ахшак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яқинда фаолиятини бошлаган мактабгача нодавлат таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Муассаса ходимлари билан бўлган учрашувда депутат таълим сифатини янада яхшилаш, хусусан, машғулотларни ўтишда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, тарбиячиларнинг шахсий масалалардаги мурожаатларини тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўрови юборишини маълум қилинди.

Тадбир сўнгида ЎзХДП сафига кириш истагини билдирган муассаса ходимларидан ўн уч нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш