“Майдон”лик болажонлар учун янги МТМ фойдаланишга топширилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова Фарғона туманининг чегара ҳудудида жойлашган "Майдон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод қишлоқ" дастури доирасида қуриб битказилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Қайд этиш керак, ҳам жажжи болажонлар, ҳам ота-оналар қалбига қувонч улашган ушбу таълим даргоҳининг дастурга киритилиши ва фойдланишга топширилишида парламент қуйи палатаси депутатининг ҳиссаси катта бўлди. Энг муҳими, қишлоқ аҳли олис ва чекка туманларда яшовчи аҳоли учун ҳам давлат ғамхўрлик кўрсатиб келаётганига амин бўлди.

Бундан ташқари, депутат Д.Мамажонованинг сайловчилар билан учрашуви доирасида “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар иштирокида ўтказилган мулоқотда ҳудудда жойлашган 21-мактабгача таълим муассаси ниҳоятда таъмирталаб ҳолга келиб қолгани, болаларни боғчага тўлиқ қамраб олишнинг имкони йўқлигини айтиб, ушбу масалани ижобий ҳал этишда амали ёрдам кўрсатиш сўралди. Ушбу масала депутат назоратига олинди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш