Учрашув самарали ўтди

 

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати, партиядошимиз М.Бобоева сайловчилар билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказди. Учрашув “Маданият” қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Депутат мулоқот аввалида юртимизда олис ва чекка ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бандликни таъминлаш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар бериб, барчани фаол бўлишга чақирди.

Халқ вакилига фуқаролар асосан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш масаласида ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Хусусан, фуқаро М. Қудратова қуёнчилик хўжалиги, В. Куразова тикувчилик цехи ташкил этиш ҳаркатида эканликларини, бироқ кредит масаласида қийинчиликларга дуч келаётганликларини билдирдилар. Депутат улар билан алоҳида-алоҳида гаплашиб, бу борадаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чораларни белгилаб олди.

 

Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш