Депутатнинг бир куни

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Норин туман Кенгаши депутати Муҳаммадниёз Собиров “Тўлқин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан учрашди. “Депутат ва ёшлар” шиори остида ўтказилган учрашувда партия туман кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти туман бўлими вакиллари ҳамда маҳаллада яшовчи фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбир ёшлар ўртасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича ўзаро беллашув билан бошланди. Бундан ёшлар орасида спортни, жисмон тарбия билан шуғулланишни оммавийлаштириш кўзда тутилган эди.

Учрашувда депутат ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бугунги кунда яратилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирдан сўнг, Муҳаммадниёз Собиров “Бўритепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Ҳусанбой Қўчқаровнинг ҳолидан хабар олиб, унинг муаммоларини ўрганди. Унда бош мия жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги маълум бўлгач, мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Депутат билан бўлган аввалги учрашувда “Тўлқин” МФЙда яшовчи Ойдина Тоштемирова Наманган давлат универистетининг кечки бўлимида таҳсил олишини, шунинг билан бирга оиласига кўмаклашиш мақсадида деҳқончилик билан шуғулланмоқчи эканини, шу боисдан ер ажратилишида ёрдам кўрсатишни сўраганди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан талаба қизга, 10 сотих ер ажратиб берилди.

Ширинликлар тайёрлаш ва паззандачилик бўйича етарлича тажрибага эга бўлган, ҳозирги кунда НамДУда таҳсил олаётган Мафтуна Аҳмаджонованинг қандолатчилик цехи ташкил этиш борасидаги режаси ҳам партиямиз депутатининг ёрдами билан амалга ошмоқда. Кредит эвазига олинган зарур ускуналар тез орада ўрнатилиб, цех фаолияти йўлга қўйилади.

Депутат Муҳаммадниёз Собиров ёшлар билан навбатдаги учрашувни умумтаълим ўрта мактаблари битирувчилари иштирокида ўтказишни режалаштирган.

 

Нилуфар Абдумажидова,

Ўзбекистон ХДП Норин туман кенгаши раиси.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш