Масъулият ва дахлдорлик ислоҳотлар самарадорлигининг гаровидир

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хива шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг фаолиятини услубий жиҳатдан самарадорлигини ошириш мақсадида “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари ролини ошириш ва фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбир ва учрашувларнинг натижадорлиги таҳлил қилинди. Шунингдек, депутатлик гуруҳининг иш режаси, унда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, депутатлик сўровларини жавобсиз қолиб кетмаслигига эришиш, ҳар бир мурожаат юзасидан натижавий мақсадга эришиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар партиянинг дастурий мақсад ва ғояларига ҳамоҳанг экани, бу жараёнда барча ўзини дахлдор ҳис этиши лозимлиги таъкидланди.

Семинар-тренинг савол-жаобларга бой тарзда ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш