Тиббиётимиз фидойилари

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан вилоят перинатал марказида тадбир ташкил этилди.

Унда ЎзХДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари З. Тоғаева, Навоий шаҳар Кенгаши раиси Б. Ҳамдамова ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Э. Сафаров ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбирда узоқ йиллар самарали фаолияти билан аҳоли саломатлигини сақлашда муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойи ҳамширалар партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Ушбу соҳада фаолиятимни бошлаганимга 20 йил бўлди, – дейди Нияра Аблялимова. – Касбимни танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Тиббиёт тизимида фаолият юритиши учун инсон сабр-тоқатли, меҳрли ва энг асосийси ширинсўз бўлиши лозим. Иш жараёнида ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Беморларни даволашда шифокорларга чин дилдан кўмак бермасак, натижа биз кутгандек бўлмайди. Ҳар йили Ўзбекистон ХДП касб байрамимизда йўқлаб келади. Бундан хурсанд бўламиз. Рағбат одамни яхши ишлашга ундайди. Келгусида фидойилик билан зиммамдаги масъулиятни бажаришга ҳаракат қиламан.

Ҳақиқатан ҳам энг замонавий технологияларни амалиётга татбиқ қилишдан тортиб беморларни парвариш қилиш, лаборатория соҳаси, уйма-уй юриб соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида ҳамшираларнинг фаолияти таҳсинга лойиқдир.

Шундай фидойи, ораста, оқила касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида доимо таъзимдамиз.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш