Партия ташкилоти ва телерадиокомпания ўртасида меморандум имзоланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ва вилоят телерадиокомпанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Унга кўра аҳолини қизиқтираётган масалалар, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний кексалар, якка ёлғиз нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этилиши, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мухтасар қилиб айтганда, фуқароларни ўйлантираётган масалалар бўйича халқ вакиллари билан яқин муносабат ўрнатиш мақсадида “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар вилоят телерадиокомпанияси дастурларида ёритиб борилади.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

← Рўйхатга қайтиш