Депутат ёшлар билан учрашди

 

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП аъзоси Бегзод Тошпўлатов “Депутат ва ёшлар учрашуви” доирасида туман марказидаги 60-сонли умумтаълим ўрта мактаби битирувчилари билан учрашди.

Депутат битирувчиларни мустақил ҳаётга қадам қўяётганликлари билан табриклаб, уларга ўқиш ва ишларида муваффақият тилади. Шунинг билан бирга, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, келажагимиз эгаларининг билим олишлари, ўзларининг қобилият ва истеъдодларини юзага чиқаришлари учун яратилган шароитлар ва имконият, имтиёзлар ҳақида маълумотлар берди.

Мактаб битирувчилар олий ўқув юртларидаги таълим йўналишлари, қабул жараёнлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатга мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш