Муаммолар жойида ҳал этилди

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Боёвут туманидаги “Лайлаккўл” маҳалла фуқаролар йиғинида “Халқ билан мулоқот муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари П.Зармасов, Боёвут тумани Кенгаши раиси А.Ибодуллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Мансимов, маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла аҳолиси қатнашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида фуқаролар томонидан кўтарилган нафақа пуллари тўланиши, бандликни таъминлаш каби 15 дан ортиқ муаммоларнинг 5 таси жойида ҳал этилди ҳамда қолган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ХДПга аъзо бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ фуқароларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш