Ҳар бир инсон фаровон ҳаётга муносиб

Ўзбекистон ХДП Қибрай туман кенгаши “Ботаника” сиҳатгоҳида тарғибот тадбири ўтказди. Унда дам олиш масканининг ходимлари ҳамда дам олувчилар иштирок этди.

Туман партия кенгаши раиси К.Авазматов сайловларнинг аҳамияти хусусида сўз юритди. Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра овоз бериш жараёнларига киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар бўйича тушунчалар берди. Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўхталиб, партия кенгаши раиси тенглик ва адолат жамият тараққиётининг муҳим омили, дея таъкидлади. Ижтимоий бирдамлик эса тинчлик ҳамда фаровон ҳаёт гарови эканини қайд этди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Х.Арифжанов партия ҳар бир инсон фаравонлигини таъминлаш тарафдори эканини таъкидлади. Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга холис ва ҳаққоний баҳо бериш, камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш депутатнинг асосий вазифаларидан, деди у. Бунинг учун халқ вакилларида билим, тажриба ва ташаббускорлик юқори бўлиши зарурлигига эътибор қаратилди.

“Биз ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш тарафдоримиз” шиори остида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Ботаника БПТ етакчиси барчани партияга овоз беришга чорлади.

Йиғилганларга партия сайловолди дастури ифодаланган тарғибот воситалари, буклетлар тарқатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш