Оилавий ажримлар сабаблари муҳокама қилинди

 

Оила ҳаёт абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.

ЎзХДП Хоразм вилоят ва Хива шаҳар кенгашлари томонидан оила ва хотин-қизлар, маънавият ва маърифат бўлими масъул ходимлари, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида педогогика касб-ҳунар коллежида “Оила – муқаддам даргох. Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

– Оила муқаддас ва улуғ даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир мўътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Шундай экан, маҳаллаларда, идора ташкилотларда ота-оналар билан оилани муқаддас эканлиги, унда фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши лозим, – дейди халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Н.Каримбоева.

Давра суҳбатида оилаларда учраб турадиган ўзаро келишмовчиликлар, ажримлар сабаблари ҳақида ҳам сўз юритилиб, бу борада фикр-мулоҳазалар, айниқса, ёш оилалар мустаҳкамлигини сақлашда маҳалл-куй, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийларнинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш