“Депутат ёрдамчиси: хорижий ва миллий тажриба”

 

Қонунчилик муаммолари институти тузилмасидаги Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамкорлигида ушбу мавзуда амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, профессор Ф.Отахонов, Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази раҳбари Ғ.Маҳаммаджонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Шарипов, ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Б.Юсупов, бир гуруҳ партия депутатлари ҳамда уларнинг ёрдамчилари иштирок этди.

Семинарда депутат ёрдамчиси институтининг жорий этилиши сабаблари, фаолияти асослари ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бунда бевосита депутат ёрдамчиси томонидан амалга ошириладиган ишлар, уларнинг тегишли сайлов округида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш каби вазифалари хусусида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиларини хорижий тажриба асосида малака ва кўникмаларини ошириш ҳамда улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини тарғиб қилиш ҳақида сўз юритилди.

Семинар савол-жавоблар ва таклифларга бой тарзда ўтди.

 

Жаҳонгир Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш