Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

 

“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати Дилноза Фармонова тумандаги “Ўзбекистон” ва “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олди.

Тадбир давомида депутат томонидан аҳолининг ушбу қатламига мансуб фуқароларнинг яшаш шароити билан танишилди, муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари тингланди.

Мулоқотда кўтарилган масалалар юзасидан депутат Д.Фармонова томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Ф. Темиров,

Ўзбекистон ХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш