Қорақалпоғистонда янграр, “Ёшлар овози”!

 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йилдан буён Қорақалпоғистонда, айнан Бўзатов туманида иқтидорли ёшларни кашф қилиш мақсадида «Ёшлар овози» республика фестивали ўтказиб келинмоқда.

Фестивални ташкил этишдан асосий мақсад бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида ижод қилаётган ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир. 10 ёшдан 30 ёшгача ёшлар иштирок этиши мумкин бўлган мазкур танловда қанташмоқчи бўлганлар сони рекорд натижага етиб, 238 мингни нафарни ташкил этди. Бу танловнинг ёшлар орасида нуфузи ўта юқори эканлигининг яққол далилидир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудидан минглаб ёшлар орасидан саралаб олинган 150 дан зиёд иштирокчи танловнинг республика босқичида, яъни финалда қатнашиш учун Бўзатов туманига таклиф этилди. Улар 4 кун давомида бор маҳорат, истеъдодларини ишга солиб, ўзаро беллашишди. Мен ҳам ҳар бир иштирокчининг чиқишларини диққат билан кузатиб бордим. Бу жараёнда ҳақиқатан ҳам юртимизда истеъдод эгалари кўплигига гувоҳ бўлдим.

Мен ушбу танлов давомли бўлишини истайман. Чунки, ҳақиқатан ҳам Бўзатов иқтидорлиларни кашф этди ва уларни бир манзилда жам қилди. Танловда қатнашган ҳар бир ёш катта саҳнада ўз санъатини кўрсата олди ва тажриба орттирди. Биз ҳам бир олам таассуротлар олдик. Ёш истеъдод эгаларининг чиқишларини ҳайрат билан кузатиб бордик. Тенгдошларимизни бирлаштирган, қобилият ва истеъдодларини намоён этиш имконини берадиган танлов бардавом бўлиб қолишини истаймиз.

 

Айжамал Қалбаева,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси,

Ўзбекистон ХДП Ёшлар қаноти фаоли.

 

 

 

Теглар

Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш