“Мурувват уйи”да саховат тадбири ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хива туман кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида туман “Мурувват уйи”да “Бармоқларда олам тафти – муҳтожларга мурувватли бўлайлик” шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир ўксик кўнгилларда қувонч шуъласини ёқиш, меҳр улашиш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Хоразм эстрадаси юлдузлари тадбирга ташриф буюриб, ўзларининг гўзал куй-қўшиқлари орқали барчани рақсга чорлади.

Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан “Мурувват уйи” тарбияланувчилари учун махсус эсдалик совғалари ҳамда ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш