ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ПАТРОНАЖ БРИГАДАСИ ҚУВАСОЙДА

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳар Полмон МФЙдаги қишлоқ оилавий поликлиникасига “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди Фарғона вилоят филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассисилари ташриф буюришди. Ушбу бригадага ЎзХДП Қувасой шаҳар кенгаши ҳамкорлик қилди.

Малакали шифокорлар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий таъминотга муҳтож бўлган 42 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга ва кексаларга дори-дамронлар хайрия сифатида берилди.

Аҳоли тиббий саводҳонлиги ва маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида, “Хавфли юқумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш”, “Сиз скрининг текширувини биласизми?” мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш