Янги ташаббус, янги вазифалар йўлида камарбастамиз

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари билан самимий ва дўстона учрашув барча фарғоналиклар қатори менда ҳам чуқур таассурот қолдирди. Давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифи ҳар доимгидан ҳам самарали ва кўтаринки руҳда ўтди.

Президетимиз Фурқат туманидаги “Уста Юсуфхон наққош” оилавий корхонаси, Бувайда туманидаги мебелсозлик мажмуаси, Марғилон шаҳридаги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Тошлоқ туманидаги “Аgro impex Valley” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиш жараёнида уста ҳунармандлар, тадбиркор ёшлар ва деҳқон, фермерлар билан ўтказган самимий суҳбатлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши фарғоналикларга бўлган ўзгача меҳрлари қалбимизга ғурур ва ифтихор бахш этди.

Айниқса, аввал тақир қир бўлиб ўтган Олтиариқ туманидаги ҳудудда яратилган минг гектар узумзор ва унинг замирида минглаб фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш йўлида олиб борилган хайрли ишлар Катта Фарғона каналини қазишда иштирок этган ота-боболаримизнинг қаҳрамонликларига тенглаштирилганлиги муҳтарам Президентимизнинг фарғоналик миришкорлар фаолиятига берилган юксак ҳурматидан далолат беради.

Президентимиз вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда маҳаллалар фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтар экан, маҳалла халқимизнинг дарди билан яшаши, фикри билан ҳисоблашиши зарурлигини уқтириб, юқори даражадаги барча раҳбарлар, вазирлик ва идоралар маҳаллаларга доир ижтимоий-иқтисодий муаммолар, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, табиий газ, йўл қурилиши ва бошқаларни бевосита маҳаллаларга тушиб ҳал этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берди. Маҳаллалаларнинг ихтисослашувини ривожлантириш эвазига 174 мингдан зиёд янги иш ўринларни яратиш ва ушбу мақсадлар учун бир трилион сўм миқдорида маблағ йўналтирилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, давлат раҳбари қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ, энг муҳими, бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилиши маълум қилиб, бундай улкан ишларни бажариш учун сарфланадиган маблағлар манбасини ҳам кўрсатиб берди.

Биз депутатлар Президентимизнинг вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда барча йўналишларда Фарғона тажрибасини қўллайлик, деган сўзларидан руҳланиб, куч олиб, бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ва профилактика инспекторлари ҳамда янги сайланаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда сайловчиларимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўлида доимо изланиш, меҳнат қилишни биринчи галдаги вазифамиз деб биламиз.

 

Турсунбой Солиев,

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман кенгаши раиси,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш