Партия ташкилотлари фаолияти ўрганилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъул ходимлари партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг иш фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Жумладан, Марказий Кенгаш масъул ходимлари Б.Абдуллаев, С.Шерназаров ва У.Сатторов партия Оқдарё туман кенгашининг иш фаолияти билан танишиб чиқишди. Ўрганиш жараёнида партия ташкилотининг иш самардорлигини ошириш борасида бир қатор тавсиялар берилди.