Бандликни таъминлаш депутатлик гуруҳи эътиборида

 

Ўзбекистон ХДП Андижон шаҳар кенгаши томонидан вилоят марказидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда “Бандлик: ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир партия мақсад, ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий мақсадларини амалга ошириш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Давра суҳбатида партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, хусусан, депутатлик гуруҳи аъзоларининг амалий саъй-ҳаракатлари билан аҳолини бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, электорат билан учрашувлар ва мулоқотлар самараси тўғрисида сўз юритилди.

Қайд этиш керак, “Намуна” МФЙда 2645 нафар аҳоли истиқомат қилади. 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар 470 нафарни, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 160, “Аёллар дафтари”га киритилганлар 98 нафарни ташкил этади. Маҳаллада аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу борада бирон бир касб ёки иш жойига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, яқинда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлардан 8 нафари касб ўрганиши учун мономарказга ўқишга жойлаштирилди.

Тадбирда партия ва маҳалла фаоллари томонидан бўш турган томорқалардан унумли фойдаланиш, ўзини ўзи банд қилиш бўйича тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Анидижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш