Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

 

Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ҳамда вилоят партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, ёшлар ва аёллар қанотлари фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партия ташкилотларининг ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Мажлисни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Зокиржон Зоҳидов олиб борди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза қилди.

Маърузада партиянинг дастурий устувор йўналишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Уларни амалга ошириш учун барча даражадаги депутатлик бирлашмалари, ҳудудий партия ташкилотларидан қатъият ва жавобгарлик талаб этилиши таъкидланди.

Пленумда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари юзасидан ахбороти эшитилди ҳамда партия вилоят ташкилотининг 2021 йилги бюджети ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, шунингдек, туман (шаҳар) партия кенгашлари фаолиятига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш