“Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан Чирчиқ давлат педагогика институтида партия Сайловолди дастури ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда партиянинг фаол ёшларидан 4 нафари иштирок этиб, ўзларининг интеллектуал салоҳият, иқтидори, билимларини намойиш этиб беллашдилар. Уларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Якуний хулосага кўра, танловда 1-ўринни А.Муратов, 2-ўринни Н.Нигманова ҳамда 3-ўринни С.Муҳитдинов эгаллади.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Нуриддинжон Нурлибоев ғолибларни самимий табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Танлов ҳолиблари ЎзХДП Фахрий ёрлиғи, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш