Маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув-семинарлар бошланди

 

Касби, Шаҳрисабз шаҳарларида, Қамаши туманида ва Қарши давлат университетида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари учун ўқув-семинарлар бошланди.

Машғулотларда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ваколатлари, маҳаллий Кенгаш депутатининг ҳуқуқий мақоми, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш, маҳаллий солиқларни белгилаш, ер участкаларига нисбатан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга берилган ваколатлар ҳақида маълумотлар берилади.

Ўқув-семинарларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга сайланган 119 нафар депутат иштирок этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш