Хотин-қизлар мурожаатлари ўрганилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши туман кенгашлари ҳамкорлигида “Ўзбекистон мустақиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида партия масъул ходимлари ва халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари хотин-қизларнинг бандликни таъминлаш, ордер масаласи, уй-жой олиш, коммунал соҳадаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатларини тинглашди. Барча мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир якунида ушбу маҳаллада яшовчи 100 ёшли Сора Қозоқова ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Г.Тўрақобилованинг ҳолидан хабар олиниб, уларга керакли ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши