Ўзбекистон ХДП Шуманай туман кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари қатнашди.
Тадбир Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмак бериш мақсадида ташкил этилди.
Давра суҳбатида камбағалликни қисқартириш, кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш борасида мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Лойиҳа доирасида “Наўрыз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари тингланиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Гулназ Далибаева,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши сектор мудири.