“Аёл борки олам мунаввар”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бойсун туман кенгаши ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда туман тиббиёт бирлашмасида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида хотин-қизлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, ўрта-махсус маълумотга эга хотин-қизларимизга олий маълумотга эга бўлишдаги имкониятлар, касб-ҳунарли ёки касб-ҳунар эгалламоқчи бўлаётган аёлларимизга яратилаётган шароитлар, таълим кредитлари ҳамда бошқа имтиёз ва имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш