Депутат ёрдами билан...

 

Ўзбекистон ХДП томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатяпти.

Хусусан, халқ депутатлари Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Гулистон Айтекова “Султонравод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатиб, субсидия асосида тикув машиналари олишда кўмаклашди.

Натижада, туманда оилавий тадбиркорлар сони яна биттага кўпайди. Энг муҳими, ўзгалар ёрдамига муҳтож оила энди доимий даромад манбаига эга бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш