Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман кенгаши томонидан Қонликўл туман “Қосжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаотларга туман кенгаши маъсул ходимлари ва Халқ депутатлари туман кенгашига партиядан сайланган депутатлар томонидан тушунтиришлар берилди.
Аҳоли томонидан асосан туман буйича енг катта ҳудуд ҳисобланган “Қосжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли учун банкомат ўрнатиш ва Давлат хизматлари маркази филиалларини ташкиллаштириш буйича таклиф ва мурожаатларини билдирди.
Ушбу масаалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик суровнома билан чиқиб, масалага ижобий ечим топиш бўйича келишиб олинди.