Кичкинтойлар ижодига бағишланган танлов

 

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Оилам учун мен ўз қўлим билан тайёрлаган совғам” номли қўл меҳнати ишлари танлови ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Нигора Эшметова иштирок этиб, таълим тизимида ижтимоий тенгликни таъминлаш мамлакатимизда демократик жамиятни шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири эканлиги, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳозирда таълим соҳасига янада эътиборни қаратиб келаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, депутат мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда болаларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш, уларнинг лаёқати, қизиқиши, эҳтиёжи ҳамда имкониятларини ҳисобга олишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўз маҳоратларини намойиш этиш билан бирга, тайёрлаган буюмларини ҳам намойиш этди. Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш