Ёшлар касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди
ЎзХДП Бухоро вилоят ва Жондор туман кенгашлари ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бандлик – ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” лойиҳаси доирасида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар ҳамда тумандаги 28 та корхона-ташкилот, 42 та хусусий корхона 215 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Тадбир давомида ишсиз фуқаролардан 2 нафарининг бандлиги таминланган бўлса, ёшлардан 8 нафари ўзлари қизиққан соҳалар бўйича касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди ҳамда 64 нафар фуқарога зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.