“Бердақ” кўчасида пиёдалар йўлакчаси қурилади
Ўзбекистон ХДП Нукус туман кенгаши томонидан “Ток таў” маҳалла фуқаролар йиғинида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати Р.Спапарниязов сайлов округи ҳудудидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Жумладан, “Ток таў” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бердақ” кўчасида пиёдалар йўлакчаси, электр сим ёғочларни янгилаш ва томорқа ерларини суғориш учун оқава суви билан таъминлаш масалалари бўйича муаммолар аниқланди.
Депутат томонидан ушбу муаммолар ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Нукус туман кенгаши