Депутат ва ёшлар учрашуви
Шахрихон туманида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон қаҳрамони, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Камолиддин Гопиров ёшлар билан учрашди.
Таъкидландики, туманда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, барча соҳада ёшларнинг ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Очиқ мулоқотда депутат бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари йўлида кўплаб шарт-шароитлар яратилаётгани, ушбу имкониятлардан эса фақатгина чуқур билим олиб ўз ўрнида оқилона фойдаланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар депутатга ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан мурожаат қилдилар.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.