Соғлом аёл керак ҳаётга

 

Ўзбекистон ХДП Балиқчи туман кенгаши ташаббуси билан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси асосида “Кўлбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.

Тадбир давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда тургана 110 нафар хотин-қизлар кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланган фуқароларга мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга вилоятнинг ихтисослаштирилган шифо масканларида даволанишлари учун имтиёзли ордерлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш