Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Муҳаммадмусо Орифжонович Обидов Aндижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими сифатида иш бошлади.
Муҳаммадмусо Обидов 1984 йил Марҳамат туманида туғилган, 2005 йилда Aндижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Марказий банкнинг Aндижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Aндижон бўлими бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.
Янги тайинловга қадар эса Aндижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари ва аъзолари номидан Мухамадмусо Обидовнинг келгуси ишларига улкан зафарлар тилаймиз.