Бандликни таъминлаш масаласида сайёр қабул ўтказилди

 

Нуробод туманидаги “Омандара” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши депутати М.Усмонова ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Ҳаққулова иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қабул ташкил этилди.

Мулоқот аввалида тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ўзини ўзи банд қилган, касаначилик ва ҳунармандлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунинг билан бирга, мулоқот давомида хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, улардан айримлари жойида ҳал этилди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ҳамда кам таъминланган оилаларга парранда тарқатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш