Когон туманидаги 20-умумтаълим ўрта мактабида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирида Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева иштирок этиб, давлат раҳбарининг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Мазкур мактаб 300 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бу йил масканни 11 нафар ўғил-қиз тамомлади. Эътиборли жиҳати, уларнинг 2 нафари хорижий сертификатлар олиб олийгоҳларга кириш имконини қўлга киритди.
Зулфия Туйева битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди. Уларга оқ йўл тилади. Тадбирда битирувчилар ҳам сўз олиб, таълим-тарбия берган устозлари, ота-оналари ишончларини оқлашга ваъда бердилар.
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.